Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Карло Анчелотти Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш “рецепти”ни маълум қилди

Карло Анчелотти Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш “рецепти”ни маълум қилди

Автор: admin

“Эвертон” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Чемпионлар Лигаси рестартидан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун нима керак?
— Ўйланмаган ҳаракатлар, омад ва жасорат. 2003-йилда (“Милан” билан — изоҳ “Дарё”) биз чорак финалда “Аякс”га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда гол уриб, ўйинни ютганмиз. Шунингдек, “Интер” билан иккита дуранг бўлганди: 0:0 ва 1:1. Жозеф Конрад айтганидек, агар инсон омадга ишонмаса, демак унинг ҳаётий тажрибаси бой эмас.
— Ва, Пеп Гвардиола айтганидек, Еврокубокларда ҳимояланган жамоа мағлуб бўлади.
— Сиз буни ўйлаб топдингиз, у ҳеч қачон бундай демаган. Агар жамоа рақибидан кучсиз бўлса, ҳимояланишга тўғри келади. Пепда эса ҳеч қачон бунақаси бўлмаган.
Футболда фақат бир йўл орқали доимо ғалабага эришиб бўлмайди. Албатта, тўп қандай ҳаракат қилишини олдиндан билиб бўлмайди.
— “Ювентус” учун Чемпионлар Лигаси мияга ўрнашиб қолган фикр бўлиб қолди. Улар ғалаба қозона оладими?
— Нафақат мияга ўрнашиб қолган фикр, балки жуда кучли мотивация ҳам. Булар ажратиб бўлмас нарсалар. Клуб Чемпионлар Лигасига жиддий қарамоқда. Ўйлашимча, жамоа финалга қадар етиб кела олса, ўзининг максимум кучини кўрсатган бўлади. Қолгани эса худонинг қўлида.
“Саккиз финалчи” тизимида ҳамма нарса бўлиши мумкинлиги уларнинг устунлигига айланиши мумкин. Ҳаммаси битта ўйинда ҳал бўлади. Бир эмас, бир нечта финал кўрамиз, — дейди Анчелотти.
Италиялик мутахассис мураббий сифатида уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан: икки бор “Милан” (2002/03 ва 2006/07-йилги мавсум) ҳамда бир бор “Реал” (2013/14) билан. Ундан ташқари Карло футболчи сифатида “Милан” билан икки бор (1988/89, 1989/90) Чемпионлар Кубогида зафар қучган.
123   
Добавить комментарий
Ваше имя: *