Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «МЮ» Санчо трансферидан воз кечиши мумкин

«МЮ» Санчо трансферидан воз кечиши мумкин

Автор: admin

«Боруссия» Д яримҳимоячиси Жейдон Санчонинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши амалга ошмаслиги мумкин.
Тҳе Телеграпҳънинг хабарига кўра, «МЮ» дортмундликлар шартларини қабул қилишга тайёр эмас ва немис клубига музокаралардан воз кечиш билан таҳдид қилмоқда. Чунки «Боруссия» 120 млн евролик нархни туширишдан бош тортган.
«Юнайтед» коронавирус пандемияси даврида, ҳозирги инвестиция муҳитида бундай талабларни амалга ошириш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга Санчо «МЮ»нинг ёзги трансферлар ойнасидаги энг асосий мақсади бўлиб қолмоқда.
Журналист Девид Орнштейннинг сўзларига кўра, манкунианликлар 20 ёшли футболчи билан шартнома борасида ҳам келиша олишмаган. Клуб 10 августгача берилган муддатни имконсиз деб ҳисобламоқда.
142   
Добавить комментарий
Ваше имя: *