Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛга йўлланма олган учинчи жамоа номи маълум бўлди

АПЛга йўлланма олган учинчи жамоа номи маълум бўлди

Автор: admin

Англия Премер Лигаси йўлланмасини тақдим этувчи Чемпионшип плей-оффининг финал учрашувида “Брентфорд” ва “Фулҳем” жамоалари 4-август, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг асосий вақти нурсиз дуранг билан якун топди. Қўшимча бўлимларда Жо Браеннинг дубли лондонликларга ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа “Фулҳем” орадан бир йил ўтиб яна Премер Лигага қайтди. 2018/19-йилги мавсумда жамоа 19-ўринни олиб Чемпионшипга равона бўлганди.
“Фулҳем”ни Скотт Паркер бошқармоқда, у 2019-йилнинг февралида Клаудио Ранерининг ўрнини эгаллаганди.
Аввалроқ “Лидс” ва “Вест Бромвич” жамоалари АПЛ йўлланмасига эга бўлганди.
Чемпионшип
АПЛ йўлланмаси учун плей-офф
Финал
4-август, чоршанба
“Брентфорд” — “Фулҳем” 1:2
Голлар: 0:1 – 105 Браен, 0:2 – 117 Браен, 1:2 – 120 Далсгор.
“Брентфорд”: Райя, Янссон, Пиннок, Генри (Фосу, 105), Далсгор, Мбемо (Маркондес, 61), Нергор, Бенраҳма, Дасилва (Канос, 83), Уоткинс, Енсен (Дервишўғлу, 105).
“Фулҳем”: Родак, Браен, Одои (Кристи, 110), Рим, Ҳектор, Кебано (Кнокерт, 81), Керни, Рид, Онома (Ле Маршан, 110), Рид (Митрович, 90), Камара (Кавалейру, 105).
Огоҳлантиришлар: Рид (29), Керни (67), Енсен (88), Ҳектор (98), Кнокерт (102), Нергор (103), Митрович (104), Кавалейру (120), Родак (120).
132   
Добавить комментарий
Ваше имя: *