Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп Салоҳ ва Манега АПЛдан ўринбосар топди

Клопп Салоҳ ва Манега АПЛдан ўринбосар топди

Автор: admin

Унга таклифлар кўп бўляпти.
"Уотфорд" клуби вингери Исмаил Сарр фаолиятини АПЛнинг гранд клубида давом эттириши мумкин.
ТеамТалк нашрининг ёзишича, 22 ёшли сенегаллик футболчига "Ливерпул"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп Саррни келажакда Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар бўлади деб ишонмоқда.
Таъкидлаш керакки, Исмаилга шунингдек, "Вулверхемптон", "Кристал Пелас" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.
Ўз навбатида АПЛни тарк этган “Уотфорд” ҳам Саррни ушлаб турмоқчи эмас ва маошларни қисқартириш учун этакчи футболчиларини сотиб юбормоқчи.
Сарр жорий мавсум “Уотфорд” сафида 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 24,5 млн эврога баҳоланмоқда.
104   
Добавить комментарий
Ваше имя: *