Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Каземиро: «Бейл – энг яхши ҳолатида дунёнинг топ-3 футболчисидан бири»

Каземиро: «Бейл – энг яхши ҳолатида дунёнинг топ-3 футболчисидан бири»

Автор: admin

«Реал» яримҳимоячиси Каземиро жамоадоши Гарет Бейл ҳақида гапирди.
«Баъзан барчамиз қийин вазиятлардан ўтамиз. Бейл ҳозир фаолиятидаги энг яхши давр эмаслигини билади, лекин у ишлайди. Уни биз, клуб ва мураббий қўллаб-қувватлайди.
У – биз учун жуда муҳим ўйинчи, чунки у исталган дақиқада ажаблантириши мумкин. Гарет буни кўп исботлаган. Биз унга ишонамиз. У яхши савиясида дунёнинг энг кучли 3та ўйинчисидан бири ҳисобланади.  Аммо у ҳозир энг яхши ҳолатида эмаслигини тан олишимиз керак», – деб Каземиронинг сўзларини келтиради АС.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Бейлнинг «Реал» билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ Мадрид клуби уни сотиб, янги ўйинчиларни харид қилмоқчи эканлиги ҳақида айтилганди.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *