Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Исмим Хосе эмас, Жозе”. Моуринё исмининг нотўғри талаффуз қилинишидан асаби бузилишини айтди

“Исмим Хосе эмас, Жозе”. Моуринё исмининг нотўғри талаффуз қилинишидан асаби бузилишини айтди

Автор: admin

“Тоттенҳем” бош мураббийи Жозе Моуринё исм ва фамилияларнинг нотўғри талаффуз қилинишига тоқат қилолмаслиги ҳақида гапирди.
Португалиялик мутахассис Лондон клуби ҳақидаги “Ҳаммаси ёки ҳеч нарса” номли ҳужжатли филмда ҳимоячи Яфет Тангангадан исмини қандай айтса тўғри бўлиши ҳақида сўрайди. Жавобни олганидан сўнг Моуринё кўпчилик унинг исмини нотўғри талаффуз қилишидан шикоят қилади.
“Исмларнинг нотўғри талаффуз қилиниши асабимни бузади. Ҳамма менинг исмимни нотўғри талаффуз қилади. Улар мени Хосе деб атайди. Мен Хосе эмасман, менинг исмим Жозе”, — дейди Моуринё.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринё 2019-йилнинг ноябр ойида “шпорлар” билан 2023-йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Жамоа унинг қўл остида 2019/20-йилги мавсумни (АПЛ) 7-ўринда якунлади.
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *