Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” Англиядан антиқа таклиф олди

“Барселона” Англиядан антиқа таклиф олди

Автор: admin

Каталонияликлар нима қилади?
Яқинда “Барселона” Англиянинг номи сир тутилган жамоасидан Францишку Тринкау трансфери бўйича 60 миллион эвролик таклифга рад жавобини берган эди.
Шунга қарамай, “Лестер”нинг таклифи сал ғалати чиқди. “Тулки”лар 60 миллион эвролик савдога кўнмаган каталонияликларга 50 миллион таклиф қилмоқда. Улар 20 ёшли футболчини аввалига ижарага олиб, кейин трансферни тўлиқ харид қилмоқчи.
“Барселона” ҳали бу таклифга муносабат билдирмади. Каталонияликлар Тринкауни январда “Брага”дан 31 миллион эврога сотиб олган ва мавсум якунланганидан сўнг кучга кирадиган беш йиллик битим имзолаган эди. Футболчи мавсумни қадрдон жамоасида ўтказиб, жами 40 та ўйинда 9 та гол урди ва 13 та голли пас узатди.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *