Goal24.uz » Ўзбекистон » Остон Ўрунов: «Энди «Спартак»нинг 35 миллион янги мухлислари бўлади»

Остон Ўрунов: «Энди «Спартак»нинг 35 миллион янги мухлислари бўлади»

Автор: admin

«Спартак» билан узоқ йиллик шартнома имзолаб, клуб футболчисига айланган Остон Ўрунов янги жамоасидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
– Остон, «Спартак»да сени қандай кутиб олишди?
– Бу ерда ажойиб коллектив йиғилган, мени яхши кутиб олишди. Жамоага тезроқ мослашиб кетишга умид қиламан.
– Клубимиз ҳақида нималар билардинг?
– «Спартак» – Россиядаги энг совриндор клуб, халқ жамоаси саналади. Дадам мени «Спартак» футболчисига айланишимни доим орзу қиларди.
– «Уфа» сафига ҳам яқинда келиб қўшилган эдинг, Россияда сен ҳақингда унчалик билишмайди. Қандай футболчисан, қайси чизиқда тўп суришга кўпроқ одатланган эдинг?
– Тўп билан кўпроқ ишлашни ёқтираман, майдон марказида тўп суриш менга қулайроқ. Мураббий мени қайси чизиқда лозим топишини энди кўрамиз.
– Шамил Газизов сени «Уфа»га таклиф этган эди, энди эса «Спартак»ка чақирди. У билан яна бир жамоада эканлигингдан хурсанд бўлсанг керак?
– Ҳа, у мени Ўзбекистондан «Уфа»га таклиф қилиб, имконият берди. Энди бу ерда ҳам унинг ишончини оқламоқчиман.
– Клубимизга келганингдан кейин «Спартак»ни Ўзбекистонда алоҳида кузатиб боришадими?
– Албатта! Энди «Қизил-оқлар»да 35 миллион янги мухлислар пайдо бўлди, дейиш мумкин. Бу мамлакатимизнинг барчаси аҳолисидир, - дея Ўруновнинг сўзларини келтирмоқда «Спартак» клуби расмий сайти.
Маълумот учун, 19 ёшли Остон Ўрунов «Спартак» сафида 20-рақамда тўп суради. Ушбу рақам аввалроқ жамоанинг германиялик собиқ футболчиси Андре Шюрлега тегишли эди.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *