Goal24.uz » Ўзбекистон » Вадим Абрамов Остон Ўрунов ҳақида: “Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси “Спартак” каби клубга ўтгани ёқимли ҳолат”

Вадим Абрамов Остон Ўрунов ҳақида: “Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси “Спартак” каби клубга ўтгани ёқимли ҳолат”

Автор: admin

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг “Спартак” клубига ўтгани борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўрунов билан унинг “Спартак”ка ўтиши масаласида суҳбатлашмадик. Унинг ўз агентлари бор. Ўзбекистонлик терма жамоаси ўйинчиси “Спартак” каби буюк клубга ўтгани мен учун ёқимли ҳолат. Умид қиламанки, бу унга ва терма жамоага фойда олиб келади. Ўйлашимча, у “Спартак”да муносиб ҳаракат қилади ва бу ўзбек футболчилари учун ҳам ёқимли бўлади. У “қизил-оқлар” сафидаги илк ўзбекистонлик футболчи эмас. Умид қиламизки, у ўзбекистонлик футболчиларнинг “Спартак”даги муваффақиятли анъанасини давом эттиради.
Шубҳасиз, унинг “Спартак”ка ўтганини қўллаб-қувватлайман. Албатта, Остон мунтазам ўйин амалиётига эга бўлолмаслиги варианти ҳам бор. Бироқ унда иқтидор бор ва у янги жамоасида ўсишга эриша олса ҳаммаси яхши бўлади. Ҳар бир мамлакатнинг ўз плюс ва минус томонлари бор. Бу вазиятда ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Агар Остон етарли ўйин амалиётга эга бўлолмаса, Ўзбекистон терма жамоасида унинг ўрнига бошқа футболчи ўйнайди.
Остоннинг характери ҳақида гапира олмайман, чунки у билан яқин таниш эмасман. Ўйин борасидаги салоҳиятига тўхталадиган бўлсак, у Ўзбекистонда ёмон кўринмаётган ва умид бераётганди. Яхши дриблинг, ёшига нисбатан жисмоний ҳолатининг барқарорлиги — унинг устун жиҳатлари. Унга қарши ўйинларда бу йигитга ўйинни ўзига оладиган, алдаб ўтадиган ва зарба йўллайдиган ўйинчи сифатида қарар эдик”, — дейди Абрамов Россия нашларидан бирига берган интервюсида.
172   
Добавить комментарий
Ваше имя: *