Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Аке "Манчестер Сити"да тиббий кўрикдан ўтишни бошлади

Аке "Манчестер Сити"да тиббий кўрикдан ўтишни бошлади

Автор: admin

Жамоаси Чемпионшипга тушиб кетди, аммо у премер-лигада қолади.
“Борнмут” клуби ҳимоячиси Натан Аке “Манчестер Сити”га ўтишга яқин турибди.
Скй Спортс нашри тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли футболчи айни дамда тиббий кўрикдан ўтиш учун Манчестер шаҳрига этиб келган. Унинг трансфери эса ҳафта сўнггигача расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Таъкидлаш керакки, “Борнмут” Акенинг трансфридан 39 млн фунт ишлаб олиши кутилмоқда. Бу эса клуб тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.
Маълумот учун, Аке ўтган мавсум АПЛда 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. "Борнмут" эса Чемпионшипга равона бўлди.
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *