Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Ман Сити" ёзда яна 5 ўйинчи харид қилмоқчи. Клуб Лаутаро ва Феликсга ҳам қизиқмоқда

"Ман Сити" ёзда яна 5 ўйинчи харид қилмоқчи. Клуб Лаутаро ва Феликсга ҳам қизиқмоқда

Автор: admin

"Манчестер Сити" ёзда таркибни жиддий тарзда кучайтирмоқчи.
Клуб ёзги трансферлар ойнасида яна 5 футболчини харид қилмоқчи. "Сити" мавсум бошланиши (12 сентябр)га қадар трансферлар амалга оширмоқчи. Бундан ташқари, трансферлар ойнаси фақатгина 5 октябрда якунига этади.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Сити" "Валенсия" ўйинчиси Ферран Торреснинг трансферини элон қилганди. Тез орада Натан Аке ("Борнмут") ҳам жамоага келиб қўшилади.
Клуб ҳимоя чизиғи учун ўйинчилар харид қилади. Шунингдек Серхио Агуеро ва Давид Силванинг ўрнига ҳам ўйинчилар сотиб олинади.
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес марказий форвард позиcияси учун бош вариант бўлиб қолмоқда. "Сити" шунингдек "Атлетико" ўйинчиси Жоау Феликсга ҳам қизиқиш билдирган.
132   
Добавить комментарий
Ваше имя: *