Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » "Лион" футболчиси Роналду билан можарога изоҳ берди

"Лион" футболчиси Роналду билан можарога изоҳ берди

Автор: admin

"Лион" яримҳимоячиси Бруно Гимарайнс Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги биринчи ўйинда "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан нима сабабдан тортишиб қолганини айтиб ўтди.
"Иккаламиз ҳам португал тилида гаплашамиз. У менга Марсело Дибалага нисбатан қўпол ўйнаганини таъкидлади. Мен эса қоида бузилмаганлигини айтдим. Ҳа, Роналду ҳақ эди. Аммо майдонда мен ўзимнинг, Роналду эса ўзининг жамоасини ҳимоя қилиши керак. Шунинг учун бундай можаролар рўй беради", — деди Гимарайнс.
Маълумот учун, Францийадаги биринчи ўйинда "Лион" "Ювентус"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Жавоб ўйини 7 август, жума куни Туринда бўлиб ўтади.
Манба: соccернеwс.ру
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *