Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Фулҳем” кимга кўз тикди?

“Бретфорд” устидан қозонилган ғалабадан сўнг, “Фулҳем” жамоаси яна АПЛга қайтди.
ЭСПН нашрининг маълум қилишича, клуб ёзда “Тоттенҳем” ярим ҳимоячиси Райн Сесенионни сотиб олишни олдига режа қилиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, клуб бундан бир мавсум илгари Райнни “шпорлар”га 25 миллион фунт эвазига сотиб юборган, бироқ футболчи Лондонда ўз ўйинини топа олмаган эди.
“Ливерпул”га ҳимоячи керак

Англиянинг “Ливерпул” клуби мавсумлар оралиғида таркибига ҳимоячи қўшиб олишни режа қилмоқда.
“Ливерпоол Элчо"нинг маълум қилишича, клуб нишонида “Бетис” марказий ҳимоячиси Аисса Манди турибди.
Манбанинг маълум қилишича “Бетис” “Ливерпул”нинг илк 8 миллионлик таклифини рад этган. Жамоа жазоирлик футболчини 10,8 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Алаба ПСЖда?!

Париж супер клуби ёзда “Бавария”нинг универсал ҳимоячиси билан шартнома имзолаши мумкин.
“Франcе Футбол” нашрининг маълум қилишича, ПСЖ австриялик футболчи учун шахсий шартнома тайёрламқода.
Манбанинг маъум қилишича, Томас Тухел жамоани тарк этиши тобора ойдинлашиб бораётган Тиаго Силванинг ўрнини айнан Давид Алаба билан тўлдиришни режа қилган.
Хамес арзонлаб кетди

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини “Атлетико”да давом эттириши тобора ойдинлашиб бормоқда.
Испаниялик журналист – Педро Пабло Паррадонинг маълум қилишича, колумбиялик футболчи учун “матрасчилар” 10-15 миллион евро сарф этишади.
Манбанинг маълум қилишича, “Реал” ўз футболчисини жамоада олиб қолиш ниятида эмас. Хамеснинг ўзи эса, “Атлетико” сафига ўтиш иштиёқида ёнмоқда.
“Бенфика” катта трансферга қўл уради

Португалиянинг “Бенфика” жамоаси Бразилия терма жамоаси ва “Гремио” клуби футболчиси Эвертон билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.
"Гоал" нашрининг маълум қилишича, “Бенфика” 24 ёшли футболчи учун 20 миллион евро тўлайди ва бу курашда “Милан” ва “Эвертон” жамоаларини ортда қолдиради.
Эслатиб ўтамиз, Эвертон бу мавсумда “Гремио” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёзиб қўйди.
258   
Добавить комментарий
Ваше имя: *