Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » ПСЖда жиддий йўқотиш

ПСЖда жиддий йўқотиш

Автор: admin

А Серия клубига бироз энгиллик бўлиши мумкин.
ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти “Аталанта”га қарши бўладиган ЭЧЛ 1/4 финал учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
РМC Спорт нашрининг хабар беришича, 27 ёшли италиялик футболчи машғулотлар чоғида жароҳат олган. Верратти жамоадоги Эрик Чупо-Мотинг билан бўлган тўқнашувдан сўнг сон мушакларини шикастлаб олган.
Ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлдики, Верратти катта эҳтимол билан 12 август куни “Аталанта”га қарши бўладиган муҳим беллашувни ўтказиб юборади.
Марко Верратти жорий мавсум ПСЖ сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *