Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Янги шартнома: Энди Фатининг "Барселона"даги нархи қанча бўлади?

Янги шартнома: Энди Фатининг "Барселона"даги нархи қанча бўлади?

Автор: admin

Испаниянинг "Барселона" клуби ҳужумчи Ансу Фати билан шартномани узайтиради, деб хабар берди италиялик журналист Николо Скира твиттерда.
Шу билан бирга, Скиранинг сўзларига кўра, 17 ёшли ўйинчининг товон пули 400 миллион еврога тенг бўлади ва янги шартнома 2024 йилгача амал қилади.
Ансу Фати 2012 йилдан бери "Барселона" тизимида. 2019 йил 25 августда у "Бетис"га қарши Каталония асосий жамоаси таркибида илк бор майдонга тушиб, ёшида "Барса"нинг энг ёш дебютантига айланди. 31 август куни у "Барселона" базасида биринчи голни урди ва Каталония клуби тарихидаги энг ёш тўпурар бўлди. Умумий ҳисобда Фати "Барселона" учун 30 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган.
Манба: чампионат.cом
115   
Добавить комментарий
Ваше имя: *