Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Роналду ва Месси фаолиятини якунлаган Икер Касилясга мурожаат қилди

Роналду ва Месси фаолиятини якунлаган Икер Касилясга мурожаат қилди

Автор: admin

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Барселона” форварди Лионел Месси фаолиятини якунлаган Икер Касилясга ўзига хос тарзда мурожаат қилди.

Сен ақлбовар қилмайдиган дарвозабонсан. Тан оламан, сенга қарши ўйнаш менга қийин бўлган.
Аммо ортга назар ташласам, бу ажойиб рақобат бўлгани ҳақида ўйлайман.
Лионел Месси

Ажойиб дамларда сен билан бирга бўлганимдан фахрланаман.
Криштиану Роналду
Маълумот учун, 39 ёшли дарвозабон “Реал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У мадридликлар клубида 510 та ўйин ўтказган ва 2015-йилда у ерни тарк этган ва “Порту” футболчисига айланган.
Икер “Реал” билан беш марта Испания чемпионатида, икки мамлакат Кубоги ва тўрт бор Испания Суперкубогида зафар қучган. Касиляс уч марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган.
Испания терма жамоасида 2010-йилда Жаҳон Чемпионати олтин медалларига эга бўлган ва икки бор (2008 ва 2012-йиллар) Европа чемпионатида зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, дарвозабон 2019-йилнинг март ойида “Порту” клуби машғулоти вақтида юрак хуружини бошдан кечирди. Икер футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақидаги хабарлар қишда ҳам чиққанди. Аввалроқ Касиляс “Реал” президентига маслаҳатчи бўлиши хабар қилинганди.
157   
Добавить комментарий
Ваше имя: *