Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Рома» америкалик миллиардерга сотилди

«Рома» америкалик миллиардерга сотилди

Автор: admin

«Рома» хўжайини Жеймс Паллотта клубни миллиардер Ден Фридкинга сотди.
Римликлар матбуот хизмати хабарига кўра, 5 август куни томонлар битимни имзолашган. «Рома» клубининг Тҳе Фриедкин Груп компаниясига ўтиши 591 млн еврога баҳоланган. Барча маблағлар 31 августгача тўланиши кутилмоқда.
«Рома»ни Тҳе Фриедкин Груп компаниясига сотиш ҳақида келишувга эришганимиздан хурсандман. Бугун ҳужжатларни имзоладик, яқин орада барча ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиб оламиз. Сўнгги ойларда Фридкин клубни сотиб олиш иштиёқи баланд эканини кўрсатди. Ишончим комил, у «Рома»нинг ажойиб хўжайинига айланади», – деди Паллотта.
Паллотта «Рома»ни 2011 йилда сотиб олган эди. Дастлаб у клубни 700 млн еврога сотишга рози бўлмади. Аммо коронавирус пандемияси  туфайли клубнинг нархи пасайиб кетди.
Италия чемпионатининг ўтган мавсумида «Рома» 5-ўринни қўлга киритди.
Аввалроқ, Жеймс Паллотта «Рома»ни сотиб, «Нюкасл»ни харид қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *