Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал»нинг собиқ ўйинчиси Пикедан узр сўради

«Реал»нинг собиқ ўйинчиси Пикедан узр сўради

Автор: admin

«Реал» клуби ва Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Оскар Ружери «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пикедан узр сўради. 
Ружери аввалроқ Пикени иккинчи даражали ўйинчи деб таърифляган ва Шакира билан учрашишни бошлагандан сўнг таниқли бўлганини айтганди.
«Кечирим сўрайман. Мен ҳеч қачон бундай ишларга оилани аралаштирмагандим. Доим футболчилар ҳақида гапирганман. Хато қилдим ва кечирим сўрашим керак. 

Пикени билмадим, лекин оиласини хафа қилган бўлишим мумкин. Биз миллий жамоа билан жаҳон чемпиони бўлган юқори савияли марказий ҳимоячилармиз», – дея Ружерининг сўзларини келтиради А Бола.  
Маълумот учун, Пике ўтган мавсумда Ла Лигада 35та ўйинда майдонга тушиб, 1та тўп киритган.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *