Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Аке: «Манчестер Сити» – АПЛнинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши жамоаси»

Аке: «Манчестер Сити» – АПЛнинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши жамоаси»

Автор: admin

«Манчестер Сити»нинг янги футболчиси Натан Аке «шаҳарликлар» сафига ўтиши тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Сўнгги 10 йилликда «Сити» Англиянинг энг яхши жамоаси бўлди. Бу ерга келиш – менинг орзуйим.
Бу – жаҳон даражасидаги ўйинчиларга эга топ-клуб. Қаерга қараманг, катта номлар ва миллий жамоа ўйинчилари.
Гвардиола – бутун дунё танийдиган мураббий. Унинг футболдаги муваффақиятларига ақл бовар қилмайди. Унинг ўйин услуби менга жуда ёқади.
Асосий таркибга кириш учун кўп меҳнат қилишим кераклигини биламан, аммо шунинг учун ҳам шу ердаман. Мен жамоанинг кубокларни ютиб олиши учун бор кучимни ишга соламан», – дея Акенинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Маълумот учун, 25 ёшли нидерландиялик «Манчестер Сити» билан 5 йиллик шартнома имзолади. Манкунианликлар ҳимоячи учун 41 млн евро тўлашди.
83   
Добавить комментарий
Ваше имя: *