Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Виллиан «Арсенал» билан келишувга эришди

Виллиан «Арсенал» билан келишувга эришди

Автор: admin

Тез орада эркин агентга айланадиган «Челси» яримҳимоячиси Виллиан Лондоннинг бошқа бир клуби «Арсенал»га ўтишга яқин.
ЭСПНънинг хабар беришича, бразилиялик «канонирлар» раҳбарияти билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Виллиан «Арсенал»да ҳафтасига 100 минг фунт, йиллик эса 5,6 миллион фунт маош олади. Ушбу трансфер ҳақида Чемпионлар лигаси жорий мавсуми якунланганидан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.
Виллиан ушбу мавсумда «Челси» сафида жами 36 ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 9та ассистга муаллифлик қилган.
Маълумот учун, бразилиялик ўйинчи 2013 йилда «Анжи» сафидан «Челси» клубига келиб қўшилган эди.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *