Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Давид Силва А Серияга кўчиб ўтадиган бўлди. Унга Хави жамоаси ҳам даъвогар эди

Давид Силва А Серияга кўчиб ўтадиган бўлди. Унга Хави жамоаси ҳам даъвогар эди

Автор: admin

Испаниялик ярим ҳимоячи Давид Силванинг “Манчестер Сити” билан амалдаги келишуви 24-август куни ниҳоясига етади. Шундан сўнг футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Италиялик таниқли журналист Никола Скиранинг ёзишича, 34 ёшли Силва Римнинг “Лацио” клубига ўтади. Томонлар ҳозирда музокараларнинг якуний босқичида эканлиги таъкидланган.
“Лацио” Давидга 3 йиллик битим таклиф қилган. Бу вақтда Силва бонуслардан ташқари йилига 3 миллион евро ишлаб топади. Римликлар президенти Клаудио Лотито Силва трансфери тез кунларда ҳал этилишига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давид Силванинг хизматларига Хави устозлик қилаётган Қатарнинг “Ас-Садд” клубидан қизиқиш борлиги айтилганди.
Қайд этиш жоиз, Давид Силва сўнгги 10 йилни “Манчестер Сити” сафида ўтказди.
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *