Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » МЮ Жейдон Санчо ўрнига Ҳарри Кейнни оладими?

МЮ Жейдон Санчо ўрнига Ҳарри Кейнни оладими?

Автор: admin

Қийин танлов
“Манчестер Юнайтед” тарихида ўз ўрнига эга бўлган Пол Скоулз  жамоа раҳбариятига Санчо трансферидан воз кечиб, Ҳарри Кейнни олишни маслаҳат берди.
- Мени нотўғри тушунманг, Санчо ҳақиқатан зўр футболчи. У дунёнинг ҳар қандай жамоасини, хусусан, “Ливерпул”, “Барселона”, “Реал” ва “Манчестер Сити”ни ҳам кучайтира олади. Унинг статистикаси Санчо кўп голли вазият ярата олиши ва кўп гол уришини кўрсатмоқда. Унинг “Манчестер Юнайтед”га манфаат келтириши ҳам бор гап.
Бироқ, ҳозир Сулшерда ўйин услуби Санчоники билан бир хил бўлган уч нафар қанот ҳужумчиси бор. Улар Жейдончалик зўр бўлмаса ҳам, жамоага катта фойда келтира олади. Ҳозирги шароитда Санчога қараганда жамоага кўпроқ Ҳарри Кейн керак. “Юнайтед” кўп гол урадиган марказий ҳужумчига муҳтож. Бу шубҳасиз Ҳарри Кейн, - деди Скоулз.
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *