Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Обамеянг фаолияти борасида бир қарорга келди

Обамеянг фаолияти борасида бир қарорга келди

Автор: admin

«Арсенал» форварди Пер-Эмерик Обамеянг «Арсенал»да қолишга қарор қилди, дея ёзмоқда Телеграпҳ.
Манбанинг ёзишича, узоқ давом этган музокараларга кўра, габонлик ҳужумчи «Арсенал» билан шартномасини узайтиришга қарор қилган. Янги келишув тез орада имзоланиши кутилмоқда. Обамеянгга 3 йиллик шартнома таклиф қилиниб, унга кўра у «Арсенал»нинг энг кўп ҳақ олувчи футболчисига айланади.
«Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2021 йилда якунланадиган форвардга «Челси», «Интер» ва «Барселона» клублари қизиқиш билдираётганди.
Маълумот учун, 2019/20 йилги мавсумда Обамеянг «Арсенал» сафида жами 44 ўйинда майдонга тушиб, 29та голга муаллифлик қилган.
97   
Добавить комментарий
Ваше имя: *