Goal24.uz » Жаҳон » Роналдинё айбини тан олди

Роналдинё айбини тан олди

Автор: admin

Бразилиялик футбол афсонаси Роналдинё ўз айбини тан олди. Унинг ҳуқуқшунослари футболчининг айбини тан олиш ҳақидаги келишувни Парагвай прокуратурасига юборишди.

Бу эса Роналдинё ва унинг акасининг озодликка чиқарилишига олиб келади. Улар жарима тўлаш билан чекланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йилги «Олтин тўп» соҳиби ва унинг акаси Роберто Ассис сохта паспорт билан Парагвайга киришгани учун ҳибсга олинишган эди.

Улар 32 кун давомида қамоқхонада ўтириб, шундан сўнг гаров эвазига уй қамоғига ўтказилишган эди. Шу пайтгача улар Асунсёндаги меҳмонхонада қолишмоқда.
Манба: спорт24.ру
85   
Добавить комментарий
Ваше имя: *