Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу: «Месси 3-4 йилдан кейин фаолиятини «Барселона»да якунлайди»

Бартомеу: «Месси 3-4 йилдан кейин фаолиятини «Барселона»да якунлайди»

Автор: admin

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу «кўк-анорранглилар» сардори Лионел Мессининг келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Аргентиналик футболчининг клуб билан шартномаси якунланишига 1 йилдан камроқ вақт қолди. Томонлар ҳозирча келишувни узайтиришмади. Аммо Бартомеу бундан хавотир олмаяпти.

«Нафақат мен, балки Леонинг ўзи ҳам фаолиятини «Барселона»да якунлаш нияти борлигини айтган эди. Ўйлашимча, "Барса" унинг фаолиятидаги ягона клуб бўлади.

Месси билан шартномани узайтиришимизга ишончим комил. У 3-4 йилдан кейин фаолиятини «Барселона»да якунлашига шубҳа қилмайман», – деди Бартомеу.
Манба: футболҳд.ру
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *