Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » «Спартак» Остон Ўруновни РПЛ учун рўйхатдан ўтказди

«Спартак» Остон Ўруновни РПЛ учун рўйхатдан ўтказди

Автор: admin

Москванинг «Спартак» клуби ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўруновни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказди. РПЛ расмий сайтида бу ҳақда маълумот пайдо бўлди.
Ўрунов мусобақага охиргилардан бўлиб рўйхатдан ўтказилган футболчилар қаторида кўрсатилган. «Спартак» уни 6 август куни рўйхатдан ўтказган. Яна бир ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов «Ростов» таркибида 3 август куни РПЛнинг янги мавсуми учун рўйхатдан ўтган.
Бироқ «Локомотив» ўзбекистонлик Жасур Жалолиддиновни ҳозирча РПЛ янги мавсуми учун рўйхатдан ўтказмаган. Маълумот учун, эртага Россия суперкубоги учун ўйинда «Локомотив» «Зенит»га қарши майдонга тушади. Жалолиддинов бу ўйинда майдонга тушиши мумкин, чунки «темирйўлчилар»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Жалолиддинов асосий жамоа билан машғулот ўтказаётганини кўриш мумкин.
151   
Добавить комментарий
Ваше имя: *