Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зидан: «Қийин вазият эканлигини биламиз. Бу ўйин финалга тенг»

Зидан: «Қийин вазият эканлигини биламиз. Бу ўйин финалга тенг»

Автор: admin

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Жамоада ҳаммаси жойида, чунки ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Қийин аҳволга тушиб қолганимизни биламиз, аммо бу яна битта финал. Ва биз унда ажойиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Нима бўлишини билмайман, лекин икки ажойиб жамоа ўртасида яхши ўйин режалаштирилган.  Биринчи беллашув бўйича вазиятни биламиз. Агар охиригача бормоқчи бўлсак, олдимизда 4та финал бор», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Марcа.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» – «Реал» ўйини бугун, 7 август куни бўлиб ўтади. Мадриддаги баҳсда манкунианликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
114   
Добавить комментарий
Ваше имя: *