Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Рома»нинг Европа Лигасини тарк этиши «Лацио»ни ЕЧЛга олиб чиқди

«Рома»нинг Европа Лигасини тарк этиши «Лацио»ни ЕЧЛга олиб чиқди

Автор: admin

«Лацио» расман 2020/21 йилги Чемпионлар Лигасида қатнашадиган бўлди.
Бунга «Рома»нинг Европа Лигаси 1/8 финалида «Севиля»дан (0:2) мағлубиятга учраши ва турнирни тарк этиши сабаб бўлди.
«Лацио» якунланган мавсумда А Серияда 4-ўринни эгаллаган, аммо ҳозиргача Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритмаган эди.
УEФА Чемпионлар Лигасида бир мамлакатдан 5тагача клуб қатнашишига рухсат берган. Агар чемпионатда 5-ўринни эгаллаган «Рома» Европа Лигасида ва 7-ўринни қўлга киритган «Наполи» Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлса, «Лацио» ЕЧЛдан четда қоларди.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *