Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Артур «Барселона» билан келишувни бекор қилмоқчи

Артур «Барселона» билан келишувни бекор қилмоқчи

Автор: admin

Бразилиялик ярим ҳимоячи Артур яқин 24 соат ичида Каталонияга ташриф буюриб, «Барселона» билан келишувни бекор қилмоқчи.

Артур июн ойида Пяничнинг трансфери доирасида "Ювентус" сафига ўтган эди, аммо футболчилар Чемпионлар лигасининг жорий мавсуми охирига қадар ўз клублари сафида қолиши керак эди.

Ла лига якунланганидан кейин «Барса» ўз футболчиларига бир ҳафталик таътил берди. Артур эса таътилдан сўнг Бразилиядан қайтиб келмади. Бунинг учун эса "кўк-анорранглилар" унга жарима солиш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Артур ҳам "Барселона"дан хафа бўлди. Чунки у ўзи истамаган ҳолда "Ювентус"га ўтган бўлса, унинг трансфери расмийлаштирилганидан кейин Сетен футболчини майдонга туширмай қўйди. Шу боис, у таътилдан сўнг клуб ихтиёрига қайтмади. Артур ЙEЧЛнинг тугашини кутиб ўтирмасдан клуб билан шартномани бекор қилмоқчи.
Манба: спортс.ру
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *