Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «МЮ» Алексис Санчес билан шартномани бекор қилиш учун компенсасия тўлади

«МЮ» Алексис Санчес билан шартномани бекор қилиш учун компенсасия тўлади

Автор: admin

Кеча ҳужумчи Алексис Санчес эркин агент сифатида «Интер» билан шартнома имзолади.

"Тҳе Гуардиан" тарқатган хабарга кўра, «Манчестер Юнайтед» чилилик футболчи билан шартномани бекор қилиш 31 ёшли футболчига 7,5 миллион фунт миқдорида компенсасия маблағини тўлаб берган. Бу орқали «МЮ» тахминан 33 миллион фунт маблағ иқтисод қилган. Чунки, Санчеснинг шартномаси якунланишига ҳали икки йил вақт бор эди.

Алексиснинг «МЮ» сафидаги ҳафталик маоши 390 минг фунтга (йиллик — 20,3 млн фунт) тенг эди. Маълумотларга қараганда, унинг «Интер»даги маоши 7 млн. евро атрофида бўлади.
Манба: бомбардир.ру
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *