Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Сарри: «Юве»даги келажагим «Лион» билан ўйинга боғлиқ эмас»

Сарри: «Юве»даги келажагим «Лион» билан ўйинга боғлиқ эмас»

Автор: admin

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Лион»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бу «Юве»даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин, деб ўйламайман. Чунки бизнинг менежерларимиз ҳаваскорлар эмас, улар энг юқори даражада.
Клубдаги келажагим бу ўйинга боғлиқ бўлмайди. Акс ҳолда «Ювентус» раҳбарлари ҳам худди мухлислар каби ҳамма нарсани ҳиссиёт билан баҳолашган бўлади», – деб Саррининг сўзларини келтиради Ла Газзетта делло Спорт.
Маълумот учун, «Ювентус» – «Лион» баҳси бугун, 7 август куни бўлиб ўтади. Францийадаги беллашувда Турин клуби минимал ҳисобда мағлуб бўлган.
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *