Goal24.uz » Жаҳон » Санти Касорла «Ас-Садд» футболчисига айланди

Санти Касорла «Ас-Садд» футболчисига айланди

Автор: admin

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки трансферини эълон қилди. Испаниялик Санти Касорла Доҳа клуби билан шартнома имзолади.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, «Вилярреал»ни тарк этган 35 ёшли яримҳимоячи «Ас-Садд» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Касорла клуб бош мураббийи, Испания миллий жамоасидаги собиқ жамоадоши Хавининг таклифига кўра, Қатар клуби билан шартнома имзолаган.
Бугун, 7 август куни ўтган таништирув маросимида Сантига 18-рақамли футболка топширилди.
88   
Добавить комментарий
Ваше имя: *