Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «МЮ» Алексис Санчесга товон пули тўлаб берди

«МЮ» Алексис Санчесга товон пули тўлаб берди

Автор: admin

Ҳуқуқий жиҳатдан «Интер» клуби аъзосига айланган Алексис Санчес собиқ клуби «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини бекор қилгани учун товон пули олди, дея ёзмоқда Тҳе Гуардиан.
Манбанинг ёзишича, «қизил иблислар» 31 ёшли футболчига 8 миллион евро миқдорда товон пули тўлаган. Шунга қарамай, манчестерликлар Санчесни Милан клубига қўйиб юбориб, икки йиллик шартнома учун тўланиши керак бўлган 40 миллион евро маош ва бонусларни тўламайдиган бўлишди. Сабаби «Манчестер Юнайтед» ва чилилик форвард ўртасидаги шартномага кўра, Санчес ҳафталик 432 минг маош оларди.
Аввалроқ, Алексис «Интер» билан тузилган янги шартномага биноан, йиллик 7 миллион маош олиши ҳақида маълумот берилганди.
Маълумот учун, Санчес жорий мавсум «Интер» сафида ижара асосида тўп суриб, 29 ўйинда 4та гол ва 10та ассистга муаллифлик қилди.
104   
Добавить комментарий
Ваше имя: *