Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Юнайтед” кетма-кет 2 та ўйиндан бери гол ураётган Жесси Лингардни сотишга тайёр

“Манчестер Юнайтед” кетма-кет 2 та ўйиндан бери гол ураётган Жесси Лингардни сотишга тайёр

Автор: admin

“Манчестер Юнайтед” сўнгги икки ўйинда гол урганига қарамай, ярим ҳимоячи Жесси Лингардни сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Тҳе Гуардиан хабар бермоқда.
Лингард Майсон Гринвуд билан рақобатда имкониятни бой бериб қўймоқда. Бунинг устига Жейдон Санчонинг трансфери ярим ҳимоячининг “Олд Траффорд”даги тақдирини яна-да қийинлаштириши мумкин.
Маълумот учун, Лингард “Манчестер Юнайтед” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2021-йилнинг июнига қадар амал қилади. Трансфермаркт портали унинг трансфер нархини 17,5 миллион еврога баҳолаган.
Лингард Англия Премер Лигасининг 2019/20-йилги мавсумида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 1 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, у Европа Лигасида ҳам ўз номига 2 та гол ва 1 ассист ёздириб қўйган.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *