Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Хамес ортиқ "Реал"да ўйнамайди, у "Атлетико"га ўтиши мумкин

Хамес ортиқ "Реал"да ўйнамайди, у "Атлетико"га ўтиши мумкин

Автор: admin

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ишонч билдирмаётган ярим ҳимоячи Хамес Родригес тез орада клубини ўзгартириши мумкин.
29 ёшли колумбиялик футболчи франcиялик мутахассисдан 5 июл куни бўлиб ўтган "Атлетико"га қарши ўйинда унга хордиқ чиқариш имкониятини сўраган.
Зидан эса ўз ўйинчиси истагини қондирди ва шу билан бирга унга бошқа имконият бермасликка қарор қилди.
Шундай экан, Хамес "қаймоқранглилар" сафидаги сўнгги ўйинини ўтказган ва ўзига янги клуб изламоқда. Унинг бўлажак клуби "Атлетико" бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Хавбекка шунингдек ПСЖ ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқмоқда.
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *