Goal24.uz » Жаҳон » Робин Ван Перси мураббийлик фаолиятини бошлади

Робин Ван Перси мураббийлик фаолиятини бошлади

Автор: admin

Нидерландиялик собиқ футболчи Робин ван Перси «Фееноорд» клубида мураббийлик фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
37 ёшли собиқ форвард «Фееноорд» бош мураббийи Дик Адвокаатнинг мураббийлар штабидан жой олиб, клубда ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббийга айланди.
«Аслида ўтган мавсумда жамоанинг мураббийлар штабидан жой олишим керак эди, аммо коронавирус сабабли бу кечроқ рўй берди. Дик Адвокаат бу борада менга имкон бериб, таклиф билан чиққанда буни рад эта олмадим», - дейди Робин.
Маълумот учун, «Фееноорд» клуби тарбияланувчиси саналмиш Робин ван Перси «Арсенал», «МЮ», «Фенербахче» клубларидаги фаолиятидан кейин 1,5 ярим йил давомида Роттердам клуби сафида тўп суриб, 2019 йилда фаолиятини якунлаган эди. Шундан буён у ТВда эксперт сифатида ишлаётганди.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *