Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарларни эълон қилди

АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарларни эълон қилди

Автор: admin

Англия Премер-лигаси расмий сайти якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарлик қилаётган номзод ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.
Футболчилар ўртасидаги етти кишилик номзодлар рўйхатидан чемпионликка эришган «Ливерпул»нинг 3 нафар футболчиси жой олган. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити» таркибидан эса 1 нафар футболчи киритилган.
Номинантлар рўйхати: Трент Александер-Арнолд, Жордан Ҳендерсон, Садио Мане (барчаси – «Ливерпул»), Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Денни Ингс («Саутҳемптон»), Ник Поуп («Бёрнли»), Жейми Варди («Лестер Сити»).
Ушбу рўйхатдан чемпионлар лигасига йўлланма олган 3-4-ўриндаги «МЮ» ва «Челси» таркибидан футболчилар киритилмади.

Мавсумнинг энг яхши мураббийи номига эса тўрт нафар мутахассис даъвогарлик қилмоқда. Булар: Юрген Клопп (Ливерпул), Френк Лемпард (Челси), Крис Уайлдер (Шеффилд Юнайтед) ва Брендан Рожерс (Лестер).

139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *