Goal24.uz » Ўзбекистон » Игнатий Нестеров «Локомотив»ни тарк этиб, «Қизилқум» машғулотларига қўшилди

Игнатий Нестеров «Локомотив»ни тарк этиб, «Қизилқум» машғулотларига қўшилди

Автор: admin

Суперлиганинг дастлабки 9 турини муваффақияциз ўтказган Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси ўз қароргоҳида мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик олиб бормоқда.
Куни кеча Навоий жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркибда катта ўзгаришларга қўл уриши ҳақида хабар бергандик. Хусусан, клуб тажрибали дарвозабон Игнатий Нестеров билан музокара ўтказиб, келишувга эришди. Маҳоратли посбон пайшанба куни «Локомотив» сафини тарк этиб, Тошкентдан Навоийга етиб келган ва жамоа машғулотларида иштирок этди. Шунингдек, «темирйўлчилар» сафидаги яримҳимоячи Ойбек Қиличев ҳам «олтин изловчилар» билан шартнома тузишга яқин турибди. 
Эслатиб ўтамиз, Суперлигада шартнома тузиш учун трансфер ойнаси 10-31 август кунлари очиқ бўлади.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *