Goal24.uz » Chempionlar ligasi » Зеедорф «Реал»нинг «Манчестер Сити» билан баҳсдаги имкониятини баҳолади

Зеедорф «Реал»нинг «Манчестер Сити» билан баҳсдаги имкониятини баҳолади

Автор: admin

«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Кларенс Зеедорф Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Манчестер Сити» билан баҳс олдидан «қаймоқранглилар»нинг имкониятларини баҳолади.
«Ўйлашимча, Зидан қайтгач жамоани тиклади ва танаффусдан кейин «Реал» янада ишончли ҳаракат қилди. «Барселона» эса рестартдан сўнг парчаланиб кетганга ўхшади. Рамос ва Бензема каби футболчилар ғалаба қозониш имкониятини ҳис қилса, бу бошқаларга ҳам мотивация беради. Серхио ва Карим – жамоанинг асосий ўйинчилари, лекин барча ўйинчилар ўзларини ажойиб тарзда намойиш этишди.
Агар олдинги ўйин натижасини ҳисобга олмасангиз, «Реал»ни турнир фаворитларидан бири сифатида кўриш мумкин. «Манчестер Сити» ҳам худди шундай. Биз дунёнинг энг яхши жамоалари ҳақида гапиряпмиз. 
«Реал» вазиятни ўнглаши қийин бўлади, аммо имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Агар мавсумнинг ўртаси бўлганда «Манчестер Сити»да жисмоний жиҳатдан муаммолар бўлиши мумкин эди. «Реал» кейинги босқичга чиқиши мумкин, аммо бу қийин бўлади», – деб Зеедорфнинг сўзларини келтиради Статс Перформ Неwс.
«Манчестер Сити» – «Реал» ўйини 7 август куни, яъни бугун тунда бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда «қироллик клуби» ўз майдонида  1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *