Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” “Наполи”га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

“Барселона” “Наполи”га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

Автор: admin

“Барселона” клуби Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Наполи”га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Кике Сетен қайдномага 22 нафар футболчини киритди. Уларнинг етти нафарини “Барселона Б” ўйинчилари ташкил этди.
Ярим ҳимоячилар Артуро Видал ва Серхио Бускетс дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Яна бир ярим ҳимоячи Артур эса “Барселона” тасарруфига етиб келмаган. Шунингдек, Усмон Дембеле жароҳати сабаб қайдномага киритилмаган.

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Нето, Иняки Пеня;
Ҳимоячилар: Серхи Роберто, Нелсон Семеду, Херард Пике, Хорди Алба, Хуниор Фирпо, Клеман Лангле, Роналд Араухо, Оскар Мингеса;
Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Френки де Ёнг, Рикард Пуч, Мончу, Лудовит Рейс, Хандро Ореляна;
Ҳужумчилар: Лионел Месси, Луис Суарес, Антуан Гризманн, Анссумане Фати, Конрад де ла Фуенте.
“Барселона” ва “Наполи” жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 8-августдан 9-августга ўтар кечаси 00:00 да бошланади. Ушбу жамоаларнинг Неаполдаги ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
197   
Добавить комментарий
Ваше имя: *