Goal24.uz » Ўзбекистон » Диёр Имомхўжаев: “Вилоят марказида 8 та футбол майдони турганда халқаро талабларга жавоб берадиган стадионда тест ўтказиш мантиқсизлик”

Диёр Имомхўжаев: “Вилоят марказида 8 та футбол майдони турганда халқаро талабларга жавоб берадиган стадионда тест ўтказиш мантиқсизлик”

Автор: admin

Профессионал футбол Лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев сентябрь ойида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги стадионларда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиш борасида чиқарилган қарорга ўз муносабатини билдирди.
“Чўх гўзел”, ўртоқлар. 999 та муаммо бор вақтда, яна битта қўшилса, ҳеч нарса қилмайди, қолаверса бу президент топшириғи, мамлакатда вазият шундай. Фақат битта жиҳатга эътибор қаратиш керакки, биринчи галда сунъий қопламали майдонлар, 2-лига майдонлари ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин. Тест синовлари уларнинг сифатига катта таъсир кўрсатмайди.
Ҳозир эса “Насаф” футбол клубининг асосий стадионига парталар келишни бошлади. Масалан, Қаршида мана шунча стадион бор:
“Марказий” сунъий майдони
“Динамо” стадиони
“Геолог” стадиони
Олимпия захиралари коллежи майдони
Банк коллежи майдони
Ахборот коллежи майдони
Қарши давлат университети майдони
“Меҳнат” стадиони
Мана шунча жой турган вақтда халқаро талабларга жавоб берадиган “Насаф” майдонида имтиҳон ўтказиш мантиқсизлик. Унинг реконструкцияси учун ҳам давлатнинг ўзи пул ажратган. Яхши футбол майдони учун камида 2 йил вақт ва 600 минг доллардан кам бўлмаган маблағ керак. Бир неча кунлик тест шунга кўз юмиш учун ас қотса, демак барча футбол майдонларидан фойдаланавериш мумкин.
Ўқиш, олим бўлиш албатта футболдан муҳим. Аммо барпо этилган ва бир неча йиллик меҳнат сингган катта майдонларни топташ керак эмас. Бунинг муқобил ечимлари албатта бор
Диёр Имомхўжаев, ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи
Бироз ўтиб Имомхўжаев Қашқадарёдан алоқа чиқишгани ва “Насаф”нинг асосий стадионида тест ўтказилмаслигини маълум қилишгани ҳақида хабар қилди.
196   
Добавить комментарий
Ваше имя: *