Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Погба МЮ бўйича сўнгги қарорини айтди

Погба МЮ бўйича сўнгги қарорини айтди

Автор: admin

Ҳамма кутган қарор янгради
Ўзига хос характерга эга Пол Погбанинг “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши бир неча ой давомида кенг муҳокама қилинди. Унинг “Реал” ёки “Ювентус”га ўтиши пандемия туфайлигина амалга ошмай қолди.
Бу ҳолатдан бош мураббий Сулшер оқилона фойдаланиб қолди. У қайсар футболчи кўнглига йўл топа олди ва уни жамоанинг этакчи ўйинчилари қаторига қайтара олди. Энди Погба ўз ўйинлари билан МЮни совринлар сари этакламоқчи.
Погба агенти Мино Раёлага манчестерликлар билан янги шартнома бўйича иш бошлашни топширган.
Жорий мавсумда асосий вақтини жароҳатларни даволаш билан ўтказган франтсиялик ярим ҳимоячи жами 16 та учрашувда битта гол урди ва тўртта голли пас узатди.
158   
Добавить комментарий
Ваше имя: *