Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛда келаси мавсумдан ирқчилик ва бошқа камситишлар учун қандай жазолар қўлланиши маълум бўлди

АПЛда келаси мавсумдан ирқчилик ва бошқа камситишлар учун қандай жазолар қўлланиши маълум бўлди

Автор: admin

Англия футбол ассоциацияси (АФА) келаси мавсумдан бошлаб ирқчилик ва бошқа камситиш шакллари учун жазоловчи янги қоидалар жорий қилинишини эълон қилди.
Клублар турли хил камситишлар, жумладан, мухлисларининг ҳақоратли қичқириқлари учун ҳам жазоланишади. Бундай қонунбузарлик стадионнинг қисман ёки бутунлай ёпилишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, футболчилар ва мураббийлар рақиб аъзоларига камситувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширишса, 6тадан 12та ўйингача дисквалификация қилинади. Агар бундай ҳолатлар ижтимоий тармоқларда кузатилса, минимал дисквалификация 3та ўйинни ташкил қилади.
91   
Добавить комментарий
Ваше имя: *