Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Милан” ҳужумчиси нишонда
 
Миланнинг “Милан” жамоаси ҳужумчиси Рафаел Леау ёзда гранд клублардан бирига ўтиши мумкин.
ТМW нашрининг маълум қилишича, португалиялик футболчининг ҳизматлари билан “Ювентус” жиддий қизиқиб қолган. Турин клуби Игуаиннинг ўрнини айнан Леау билан тўлдиришни режа қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир мавсум илгари “Милан” “Лилл”га ҳужумчи учун 35 миллион евро тўлаган эди.
Лемар кетадими?
 
Мадриднинг “Ателтико” клуби ярим ҳимоячиси Томми Лемар тез орада бошқа клуб либосини кийиши мумкин.
“Ле10спорт”нинг маълум қилишича, Лемар билан бир нечта АПЛ клублари жиддий қизиқиб қолган. Айниқса, “Эвертон” клуби устози Карло Анчелотти французни ўз жамоасида кўриш иштиёқида ёнмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” Лемарни қўлга киритиш учун “Монако”га 72 миллион евро пул ўтказиб берган эди.
“Валенсия” етакчини йўқотадими?
 
Испаниянинг “Валесния” клуби Ферран Торресдан сўнг, яна бир етакчисини қўлдан бой беришга яқин турибди.
Испан нашрларининг маълум қилишича, жамоа ҳужумчиси Родриго “Нюкасл” клуби нишонида. Маълумотларга қараганда, инглиз клуби аллақачон расман ҳужумчи учун 35-40 миллион евро атрофида таклиф юборган.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Родрига “Ла Лига”нинг 27 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол+9 та ассистни ёздириб қўйди.
Кейта қоладими?

Англиянинг “Ливерул” клуби Тиаго Алкантарани қўлга киритиш учун Наби Кейтани “қурбон” қилиши мумкин.
“Киcкер” нашрининг маълум қилишича, инглиз клуби “Бавария” ярим ҳимоячисини қўлга киритиш мақсадида Мюнҳен жамоасига ўз футболчисини таклиф этмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, агар “Бавария” Кейтани истамса, “Ливерпул” уни трансферга қўяди ва қўлга киритилган пуллар эвазига Тиаго Алкантаранинг трансферини сотиб олади.
Гвинеялик футболчининг айни дамдаги трансфер қиймати 40 миллиони ташкил этмоқда.
“Ренн” “Челси” футболчиси билан алоқада
 
Францийанинг “Ренн” клуби “Челси” ҳимоячиси Фикаё Томори билан шартнома имзоламоқчи.
“Лъэқуипе”нинг маълум қилишича, “Ренн” ЙEЧЛда муносиб иштирок этиш мақсадида шу кунларда ўз таркибини кескин кучайтириш мақсадида.
Манбанинг маълум қилишича, Томори ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида ҳам “Ренн”дан келиб тушган таклифни кўриб чиқишга рози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Томори бу мавсумда АПЛнинг 15 та ўйинида майдонга тушди ва голли вазият содир этмади.
235   
Добавить комментарий
Ваше имя: *