Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Милан» «Арсенал» яримҳимоячисига қизиқмоқда

«Милан» «Арсенал» яримҳимоячисига қизиқмоқда

Автор: admin

«Арсенал» яримҳимоячиси Лукас Торрейра А Серияга қайтиши мумкин.

Тҳе Телеграпҳънинг ёзишича, 24 ёшли уругвайликка «Милан» қизиқмоқда. «Россонери» 2019 йил ёзида ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олишга уринганди.
Ўз навбатида «тўпчилар» яримҳимоячини сотишга тайёр, чунки клубга режалаштирилган трансферлар учун пул керак.
Маълумот ўрнида, «Арсенал» Торрейрани 2018 йили 30 млн евро эвазига «Сампдория»дан сотиб олганди. У ўтган мавсумда АПЛда 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.
81   
Добавить комментарий
Ваше имя: *