Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард: «Челси» «Бавария» билан ўйинда учта гол фарқини йўқота олишига ишонаман»

Лемпард: «Челси» «Бавария» билан ўйинда учта гол фарқини йўқота олишига ишонаман»

Автор: admin

«Челси» бош мураббийи Френк Лемпард Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги «Бавария» билан ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
«Шанба оқшомида биз учта гол фарқини йўққа чиқара олишимизга ишонаман. Акс ҳолда биз бу босқичгача етиб кела олмасдик. Вазиятни ўзгартира олишимизга ишонишимиз шарт. Майдонда охиригача курашиш учун энг аввал футболчиларимиз ўзларини бунга ишонтиришлари керак.
Бу вазифани уддалаш жуда қийин эканлиги шубҳасиз. Аммо бу амалга ошириб бўлмас иш эмас, тарих бундай ўйинларга бой. Биз ҳам мўъжиза кўрсата олишимиз мумкинлигини исботлашга ҳаракат қиламиз. Биздан талаб этиладигани ўйинга руҳан тўғри тайёргарлик билан тушиш», - дея Лемпарднинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Лондондаги дастлабки учрашувда «Челси» «Бавария»га 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *