Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси: «Ўйинимизда ўзгариш қила олмасак, «Наполи»ни мағлуб эта олмаймиз»

Месси: «Ўйинимизда ўзгариш қила олмасак, «Наполи»ни мағлуб эта олмаймиз»

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги «Наполи»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
«Аввалроқ ҳам айтгандим, яна такрорлайман: агар Ла Лига сўнгги турларида ўйнагандек тўп сурсак, ўтган мавсумдаги рўй берганидек Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмаймиз. Охирги ўйинлардаги ҳаракатларимиз ҳаттоки нақддек кўринган Испания чемпионати чемпионлигини қўлга киритишимиз учун ҳам етарли бўлмади. Хатолардан хулоса қилмай, ўйинимизда ўзгариш қила олмасак биз «Наполи»ни мағлуб эта олмаймиз», - дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Гоал.cом.
Маълумот учун, «Барселона» — «Наполи» учрашуви бугун, 8 август куни «Камп Ноу»да ўтказилади. Учрашув соат 23:59да бошланади. Италиядаги дастлабки баҳсда дуранг қайд этилган – 1:1.
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *