Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Биласизми, ХХИ асрда «Реал»ни энг кўп мағлуб этган мураббий ким?

Биласизми, ХХИ асрда «Реал»ни энг кўп мағлуб этган мураббий ким?

Автор: admin

Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида жавоб баҳсида "Реал"ни мағлуб этди. "Шаҳарликлар" Мадридда ўтказилган дастлабки ўйинда ҳам ғалаба қозонишган эди.

Журналист Педро Мартин тарқатган хабарга кўра, Гвардиола ХХИ асрда "Реал" устидан энг кўп ғалаба қозонган мураббий бўлиб турибди. Испаниялик мутахассис "Қироллик клуби"га қарши ўйинларда 11 марта ғолиб чиққан. Шунингдек, унинг жамоалари "Реал"га қарши баҳсларда 4та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишган.

Бу борада кейинги ўринларда Диего Симеоне ва Эрнесто Валверде боришмоқда — 9 мартадан ғалаба.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида "Сити"дан ташқари "Барселона" ва "Бавария" бошқарувида ишлаганда ҳам "Реал" билан тўқнаш келган.
Манба: соccернеwс.ру
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *