Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зидан нима учун Винисиусни майдонга туширмаганига изоҳ берди

Зидан нима учун Винисиусни майдонга туширмаганига изоҳ берди

Автор: admin

"Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан Европа чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтган "Манчестер Сити"га қарши ўйинда нима учун Винисиус Жуниорни майдонга туширмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мағлубиятга учраётганимизда сизлар нимадир излашни бошлайсизлар. Бугун эса вазиятни ўзгартириш учун бошқа ўйинчилар хизматидан фойдаланишга қарор қилдим. Бор гап шу», — деди Зидан.

Зидан чап қанот ҳужум чизиғига Винисиусни эмас, бошланғич таркибда Эден Азарни туширишга қарор қилди. Белгиялик футболчи эса ишончни оқлай олмади. У жамоа ҳужуми у қадар фаол ҳаракат қила олмади.
Манба: спортс.ру
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *