Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Андреа Пирло «Ювентус» бош мураббийи қилиб тайинланди

Андреа Пирло «Ювентус» бош мураббийи қилиб тайинланди

Автор: admin

«Ювентус» янги бош мураббий номини эълон қилди.
Клубнинг собиқ футболчиси, 41 ёшли Андреа Пирло шу лавозимга тайинланди.
Аввалроқ, Пирлонинг «Ювентус У23» бош мураббийи бўлиши ҳақида қарор қабул қилинган эди. Аммо асосий жамоа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Лион» тўсиғидан ўта олмагач, бош мураббий Маурицио Сарри истеъфога чиқариб юборилди. «Ювентус» раҳбарияти эса ёш мутахассисга асосий жамоани топширишга қарор қилди.
Андреа Пирло 2011-2015 йилларда футболчи сифатида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган ва 120та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган.
120   
Добавить комментарий
Ваше имя: *